Тошкентда UMSнинг навбатдаги офиси очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда UMSнинг навбатдаги офиси очилди

Тошкентда UMSнинг навбатдаги офиси очилди

UMS (Universal Mobile Systems) мобил операторининг пойтахтда очилган янги сотувлар ва хизмат кўрсатиш офиси меҳмонларни қабул қилишни бошлади. У Муҳаммад Юсуф кўчаси, 68 уй манзили бўйича – Буюк Ипак йўли метро бекатидан чиқишда жойлашган. Офис ҳар куни соат 8.00дан 22.00гача тушликка танаффус ва дам олиш кунларисиз иш юритади.

Янги салонда абонентлар UMS тармоғига уланишлари, Интернет-тўпламлар ҳарид қилишлари, тариф танлашлари, қўшимча хизматлар ёқишлари, ҳақи бўлиб тўланадиган алоҳида тоифадаги рақамларни расмийлаштиришлари, шунингдек мобил алоқанинг барча масалалари бўйича маслаҳат олишлари мумкин.

«Янги сотувлар ва хизмат кўрсатиш офисларини очиш орқали UMS хизматлари янада оммабоп бўлишига интиламиз. Республиканинг нафақат пойтахтида, балки бошқа аҳоли пунктларида ҳам ўзимизга қарашли офислар тармоғини ривожлантириш – мижозлар билан ишлаш бўйича ижобий тажрибамизни бойитишга қаратилган чоралардир. Бу орқали абонентларимизни оператор таклиф этаётган хизматлардан қулай ва тезкор равишда фойдаланишларига шароит яратамиз», — дея чакана савдо тармоғини кенгайишига изоҳ берди UMSнинг сотувлар ва хизмат кўрсатиш бўйича директори Юрий Свечников. – Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда Тошкент шаҳри ҳудудида UMSнинг иккита хизмат кўрсатиш маркази ва эндиликда тўртта ўзига қарашли офислар фаолият олиб бормоқда».

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: UMS

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru