Google Android One номли янги смартфонлар ишлаб чиқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google Android One номли янги смартфонлар ишлаб чиқарди

Google Android One номли янги смартфонлар ишлаб чиқарди

Google компанияси ҳозирда ривожланаётган бозорларга арзон смартфонларни чиқарувчи Android One дастурини таклиф қилмоқда.

Эндиликда бу дастур яна битта янги бозор – Филиппинни ҳам ўз ичига олди. У ерда Google’нинг Cherry Mobile One ва MyPhone Uno смартфонлари сотувга чиқарилди. Бу смартфон моделлари унча қиммат бўлмасдан, 4,5-дюймли 854×480 пиксел кўрсатиш қобилиятига эга бўлган сенсор дисплей, Mediatek MT6582 (1,3 ГГц) тўрт ядроли процессори, 1 Гб тезкор хотира ҳамда MyPhone Uno моделида 4 Гб ва Cherry Mobile One’да 8 Гб ички ўрнатилган хотира билан жиҳозланган. Смартфонлар 2 Мп (фронтал) ҳамда 5 мегапикселли (асосий) камералар билан жиҳозланган ҳамда иккита SIM-картага хизмат қила олади.

Бу икки смартфонда ҳам ҳали расмий равишда намойиш этилмаган янги Android 5.1 Lollipop операцион тизими қўлланганига эътибор қаратилган. Ушбу қурилмаларни ишлаб чиқарувчилар кўрсаткичлар рўйхатидан Android 5.1 Lollipop ҳақидаги эслатмани Google’нинг кўрсатмаси билан олиб ташлашган, бироқ интернетда бу операцион тизим янги ва ҳали таништирилмаган ОТ эканлиги ҳақида хабар тарқалиб бўлган.

Ҳозирча янгиланган платформа қачон намойиш қилиниши ва бошқа қурилмалар учун мумкин бўлиши ноаниқлигича қолмоқда.
Google Android One номли янги смартфонлар ишлаб чиқарди

Google Android One номли янги смартфонлар ишлаб чиқарди

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru