UzPaynet UMS мобил алоқа хизматлари учун тўловларни қабул қила бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UzPaynet UMS мобил алоқа хизматлари учун тўловларни қабул қила бошлади

UzPaynet UMS мобил алоқа хизматлари учун тўловларни қабул қила бошлади

UzPaynet компанияси Universal Mobile Systems мобил алоқа хизмати учун тўловларни қабул қилиш бошланганлигини маълум қилди, деб ёзади "Daryo"
нашри.
«UMS абонентлари ўз ҳисобларини барча Paynet тўловларни қабул қилиш шохобчаларида тўлдириш имкониятига эга. Ҳисобини тўлдириши учун мижоз тўлов шохобчасига мурожаат қилади ва операторга ўзининг телефон рақамини маълум қилиб, тўловни амалга оширади», — дейилади компания хабарида.

UzPaynet компанияси Ўзбекистон бозорида 2005 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирда республиканинг барча жабҳаларида компаниянинг 25 000 дан ортиқ тўловларни қабул қилиш шохобчалари ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru