12:43 / 19.02.2015
7 034

Россияда мобил тармоқ тезлигини сониясига 450 мегабитга етказишди

Россияда мобил тармоқ тезлигини сониясига 450 мегабитга етказишди

18 февраль куни «Мегафон» ва Ericsson компаниялари сониясига 450 Мбит тезликка эга LTE-Advanced cat.9 уяли тармоғи ишлашини намойиш этди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».

LTE-Advanced cat.9 стандартининг асосий ўзига хос жиҳати унда 20 МГц кенгликдаги бирйўла учта полосадан фойдаланиш имконияти борлигидир. Алоқанинг бундай юқори тезлигига айнан шу туфайли эришилади.

Россияда бундай тармоқларнинг қачон тўлиқ ишга туширилиши маълум қилинмади.

Мобил LTE-Advanced тармоқлари орқали эришиладиган тезлик Россиядаги кабелли кенг полосали интернет алоқасининг ўртача тезлигидан анча юқоридир: 2014 йилда у 45 Мбит/сонияга тенг бўлган.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россияда мобил тармоқ тезлигини сониясига 450 мегабитга етказишди