12:47 / 19.02.2015
8 263

UzMobile’нинг 2G/3G ва 4G технологиялари жорий этилган GSM тармоғи 2016-2017 йилларда бутун Ўзбекистон бўйлаб кенгайтирилади

UzMobile’нинг 2G/3G ва 4G технологиялари жорий этилган GSM тармоғи 2016-2017 йилларда бутун Ўзбекистон бўйлаб кенгайтирилади

2016−2017 йилларда бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб 2G/3G ва 4G технологиялари жорий этилган UzMobile GSM тармоғини кенгайтириш кўзда тутилган. Бу ҳақда компания вакиллари 19 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган UzMobile филиалининг ривожланиш истиқболларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

2014 йил 12 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2126 сонли «Мобил алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» Қарорига мувофиқ, 2015 йил март ойидан UzMobile’нинг GSM тармоғи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фойдаланишга топширилади.

UzMobile абонентлари учун қулай ва арзон тариф режалари, шунингдек, ҳар икки: CDMA-450 EV-DO ҳамда GSM 2G/3G ҳамда 4G LTE стандартлари устунликларидан фойдаланган ҳолда сифатли хизматлар тақдим этишда давом эттирилади.

Қайд этилишича, UzMobile’нинг CDMA тармоғи ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб 500 мингга яқин абонентга хизмат кўрсатиб келади. Бу жами абонентларнинг 2,3 фоизини ташкил этади. Умуман эса, «Ўзбектелеком»нинг UzMobile филиали учун 8 миллион рақам ажратилган.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » UzMobile’нинг 2G/3G ва 4G технологиялари жорий этилган GSM тармоғи 2016-2017 йилларда бутун Ўзбекистон бўйлаб кенгайтирилади