Beeline Энг яхши ҳалқаро бренд унвонига номзод бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Энг яхши ҳалқаро бренд унвонига номзод бўлди

Beeline Энг яхши ҳалқаро бренд  унвонига номзод бўлди

Beeline ADBRAND 2016 танловининг “Энг яхши ҳалқаро бренд” номзодлигида иштирок этмоқда. ADWEEK маркетинг ва реклама Ҳафтасининг расмий сайтида ўтказилаётган онлайн-овоз беришнинг биринчи кунида Beeline‘нинг юзлаб абонентлари ёрқин брендни танладилар.

“Аввал ҳам бизнинг компаниямиз Uzbekistan Brand Awards ва бошқа лойиҳалар доирасида шунга ўхшаш совринларни уч маротаба қўлга киритган эди, – воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков. – Бу манода Beeline мамлакатнинг энг унвонли бренди ҳисобланади, лекин бизнинг ишончимиз комилки, инсонларнинг ишончини доимий равишда оқлаш лозим, шу манода биз учун ADBRAND истеъмолчиларнинг мойилликларини текшириш учун навбатдаги имкониятга айланди”.

“Йилнинг энг яхши бренди” танлови Ўзбекистоннинг савдо белгилари орасида 10 турдаги номзодликда ўтказилмоқда. Унда республика ҳудудида маҳсулот чиқараётган ёки хизмат кўрсатаётган ҳар қандай корхона қатнашиши мумкин. ADBRAND 2016 сайтида онлайн-овоз бериш бошланган чоғида 60га яқин брендлар тақдим этилган эди.

Овоз бериш жараёни якунланишига 16 кун қолди. Қуйидаги ҳавола орқали севимли брендни қўллаб-қувватлаш мумкин http://adweek.uz/index.php/en/adbrand

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru