18:38 / 20.02.2015
9 676

Ўзбекистонда маккажўхори йиғиш машинаси яратилди

Ўзбекистонда маккажўхори йиғиш машинаси яратилди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти олимлари томонидан қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳаси учун мўлжалланган маккажўхорини йиғиш машинаси яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Машинанинг вазифаси баргпоя массасининг нобудгарчилигини камайтириш ва уни майдалаш сифатини ошириш ҳисобига сўталарга ишлов бериш сифатини оширишдан иборат.

К.Д.Астанакулов, Б.А. Хатамов, О.Ш.Очилдиев ва Г.Г.Фозиловдан иборат муаллифлар гуруҳи бу фойдали модель учун № ФАП 00975 рақамли патент олди.

Манба: www.daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда маккажўхори йиғиш машинаси яратилди