2014 йилда Ўзбекистонда 43 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2014 йилда Ўзбекистонда 43 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этилди

2014 йилда Ўзбекистонда 43 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этилди

Ўрмон хўжалиги Бош бошқармаси ва унинг тизимидаги ўрмон хўжаликлари томонидан соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

2014 йил давомида 42,8 минг гектар, жумладан, Орол денгизининг қуриган тубида 16,8 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан янги ўрмонзорлар барпо этилди ва табиий тикланишига кўмак бериш тадбирлари олиб борилди. 400 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги лола дарахти ва Қрим қарағайи кўчатларини экишни кўпайтириш борасидаги 683-Ф-сонли ва 2013 йил 24 августдаги 539-Ф-сонли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида республика бўйича кўчат экиш ойлиги мавсумида 2200 туп лола дарахти, 9100 туп Қрим қарағайи ва 47200 туп чилонжийда кўчатлари экилди.

Ўрмонзорлар барпо қилиш ва қайта тиклаш билан бир қаторда уларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, касаллик ва зараркунандалардан асраш мақсадида режадаги 25225 гектар майдонда ўрмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш ишлари, шундан режадаги 15225 гектар майдонда биологик кураш ишлари олиб борилди. 2014 йил давомида 123 км масофада ёнғинга қарши йўллар, 58 км янги ҳимоя линиялари, 314 км минераллаштирилган полосалар қурилди, 1628 км ўрмон хўжалиги аҳамиятига эга ва ёнғинга қарши йўллар ва 1599 км минераллаштирилган полосалар таъмирланди.

Доривор ўсимликларни маданий ҳолда кўпайтириш мақсадида 100 гектар майдонга 18 турдаги доривор ўсимликлар экилиб, 263 тонна доривор ўсимликлар хомашёси тайёрланди. Тизимдаги ўрмон хўжаликларининг мавжуд цехларида 10 турдаги доривор ўсимликларни 30-50-100 граммли қутичаларда қадоқлаш 85 минг донадан ортиқни ташкил этиб, давлат рўйхатида қайд қилинган ҳолда улгуржи дори-дармон корхоналари, дорихоналар, сиҳатгоҳлар ва бошқа шифо масканларига етказиб берилмоқда.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru