Давстатқўм: 2016 йилнинг 1-чорагида бозор хизматлари ҳажми 18601,6 млрд сўмни ташкил этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Давстатқўм: 2016 йилнинг 1-чорагида бозор хизматлари ҳажми 18601,6 млрд сўмни ташкил этди

 Давстатқўм: 2016 йилнинг 1-чорагида бозор хизматлари ҳажми 18601,6 млрд сўмни ташкил этди

Ўзбекистон Республикасида 2016-2020 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш Дастурига мувофиқ, Ҳукумат томонидан хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда хизматлар соҳаси корхоналари фаолиятини балансли ривожлантириш ва диверсификациялашни таъминлаш, улар кўрсатадиган хизматларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини оширишга йўналтирилган вазифалар амалга оширилиши ушбу соҳа жадал ривожланишига олиб келмоқда, деб хабар беради "Кун" нашри.

Натижада, 2016 йилнинг январь-марти ойларида, халқаро стандартларга мос келувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар, хизматларнинг) статистик таснифлагичи асосида шакллантирилган бозор хизматлари ҳажми 18601,6 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,1 фоизга ўсди.

Жами хизматларнинг ўсиш суръати ортишига қуйидаги хизмат турлари катта таъсир кўрсатди: молиявий хизматлар (122,9 фоиз), соғлиқни сақлаш хизматлари (114,0 фоиз), савдо хизматлари (113,1 фоиз), кўчмас мулкка боғлиқ хизматлар (112.5 фоиз).

Хизматларнинг умумий ҳажмида энг катта улушни транспорт (30,3 фоиз), савдо (27,3 фоиз), молиявий хизматлар (11,9 фоиз), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (7,1 фоиз) эгаллайди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru