23:28 / 21.02.2015
7 962

Юз ёшни қаршилаган пенсионерларга 118 минг сўмдан қўшимча пенсия тўланади

Юз ёшни қаршилаган пенсионерларга 118 минг сўмдан қўшимча пенсия тўланади

Ўзбекистонда аввалдан яшаб келаётган ва 100 ёшга тўлган нафақахўрларга нафақани энг кам иш ҳақи миқдоридаги (118,4 минг сўм) қўшимча маблағ билан бериладиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб, “Газета.Uz” хабар қилган.

“Кексаларни қадрлаш ва эъзозлаш йили” муносабати билан жорий этилган дастур доирасидаги бу ижтимоий имтиёз ғақидаги қарор 18 февраль куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан тасдиқланган.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 100 ёшга тўлган 8700 киши яшамоқда.

Аҳолининг кексалар қатлами учун имтиёзлар айниқса уруш ва меҳнат фахрийлари учун кенг миқёсда жорий қилиб қўйилди.
Бироз олдинроқ, бу тоифа кишилар учун мамлакат ҳудудидаги санаторияларда бир йилда бир марта 12 кунлик бепул даволаниш, жамоат транспортларидан текинга фойдаланиш, Хотира кунларида моддий ёрдамлар билан таъминланиш ва бошқа кўплаб тиббий ёрдамлардан бепул ва беминнат фойдаланиш ҳуқуқи белгилаб қўйилган эди.

Давлат бюджетидан кексаларга доим ғамхўрликда бўлишни таъминлаш мақсадида маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Юз ёшни қаршилаган пенсионерларга 118 минг сўмдан қўшимча пенсия тўланади