Тошкентнинг марказида қад ростлаётган Hyatt Regency меҳмонхонасида қурилиш ишлари поёнига етмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентнинг марказида қад ростлаётган Hyatt Regency меҳмонхонасида қурилиш ишлари поёнига етмоқда

Тошкентнинг марказида қад ростлаётган Hyatt Regency меҳмонхонасида қурилиш ишлари поёнига етмоқда

Тошкентнинг марказида, Амир Темур кўчаси ва Навоий кўчалари кесишмаси яқинида қад ростлаётган Hyatt Regency меҳмонхонасининг қурилиш ишлари поёнига етмоқда. Қурувчилар меҳмонхонанинг ташқариси ва ичкарисида пардозлаш ишларини деярли якунига етказдилар ва объектни режалаштирилган муддатда топширишга ваъда бермоқдалар. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Лойиҳага кўра, янги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси 301 хонали, жумладан 44 та люкс хонали бўлади. Меҳмонхонада 2 та ресторан, бар ва лаунж ҳудуд, бал зали, спа ва фитнес клуб жойлашади. Шунингдек, унда халқаро анжуман ва фестиваллар ўтказиш учун 1,2 минг квадрат метр майдонга эга анжуманлар зали ҳам бўлади.

Hyatt Hotels Corporation компанияси меҳмонхона Тошкентда йирик анжуман ва фестиваллар ўтказиш жойи бўлишига ишонч билдирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳукумат бу лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган компанияларга божхона ва солиқ имтиёзларини тақдим қилган.

Маълумотларга кўра, 205 млн долларлик меҳмонхона очилиши жорий йилнинг 1 июлига белгиланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru