Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 75 тийин кам 2900 сўмга етди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 75 тийин кам 2900 сўмга етди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 75 тийин кам 2900 сўмга етди

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 26 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Бу ҳақда "Daryo" нашри хабар берди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2899 сўм 25 тийин этиб белгиланди. Бу 19 апрелдаги курсга нисбатан 5 сўм 33 тийинга кўп.

26 апрелдан эътиборан 1 евро қиймати 3297 сўм 90 тийин (19 апрелдаги курсга нисбатан 1 сўм 82 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 43 сўм 78 тийин (19 апрелдаги курсга нисбатан 4 тийин арзон) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru