Халқ банк иккита номинация бўйича ғолиб деб топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Халқ банк иккита номинация бўйича ғолиб деб топилди

Халқ банк иккита номинация бўйича ғолиб деб топилди

2016 йилнинг 20 апрел куни Ўзбекистон Банклари Ассоциациясида "BANKEXPO 2016" банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари ИХ анъанавий кўргазмаси иштирокчилари бўлган ғолиб тижорат банкларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

"BANKEXPO 2016" миллий кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодий ислоҳотлар ва бюджет масалалари қўмиталари, Ахборот технологиялари бўйича ташкилотлар ва корхоналар Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказиб келинади.

Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари И. Баситханова, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг биринчи ўринбосари С. Ходжаев, шунингдек Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси бош директори С. Абдуллаевлар бошчилигида ўтказилди.

Тадбирда давлат-тижорат Халқ банки аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш соҳасида қўшаётган ҳиссаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди ва “Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватловчи энг яхши банк” деб топилди.

Шунингдек, ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Халқ банкининг Бўстонлиқ филиали “Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаётган энг яхши ҳудудий банк филиали” номинацияси ғолиби деб топилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru