JobFairOnline 2016 онлайн-вакансиялар ярмаркаси орқали Beeline‘дан иш топиш мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

JobFairOnline 2016 онлайн-вакансиялар ярмаркаси орқали Beeline‘дан иш топиш мумкин

JobFairOnline 2016 онлайн-вакансиялар ярмаркаси орқали Beeline‘дан иш топиш мумкин

Beeline 2 майдан 6 майга қадар www.jobfair.uz сайтида бўлиб ўтадиган JobFairOnline 2016 бешинчи онлайн-вакансиялар ярмаркасида иштирок этиши ҳақида хабар беради.

Вакансиялар ярмаркасининг Интернет тармоғида ўтказилиши, унда кўплаб иш берувчилар ва иш қидирувчилар иштирок этиш имкониятини беради, ва бу шу турдаги тадбирнинг муҳим афзаллигига айланади. Онлайн-ярмарка 70 компания ва 15 минг мутахассисларни қамраб олган IХ махсуслаштирилган JobFair 2016 бўш иш ўринлар ярмаркаси доирасида ўтказилмоқда.

Бўш иш ўринлар ярмаркасининг ташкилотчилари MyJob иш тармоғи ва “Карьера+” газетаси. Бўш иш ўринлари Ярмаркасининг асосий мақсади малакали мутахассислар ва Ўзбекистоннинг йирик компаниялари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни ўрнатиш.

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru