Тошкентда ўғлини қамоқдан қутқармоқчи бўлган аёл 3000 долларга чув тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда ўғлини қамоқдан қутқармоқчи бўлган аёл 3000 долларга чув тушди

Тошкентда ўғлини қамоқдан қутқармоқчи бўлган аёл 3000 долларга чув тушди

Тошкент шаҳрида озодликдан маҳрум қилинган ўғлини қамоқ жазосидан қутқариш учун турли йўлларни қидириб юрган аёл ички ишлар идорасининг олдида ўзига нотаниш бўлган фуқаро билан танишиб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда.

Кимга дардини айтишни билмай юрган аёл нотаниш кимсага ўғлининг қамоқда эканлигини айтди. Пайтдан унумли фойдаланмоқчи бўлган фуқаро эса бу ишни ҳал қилишга пул кераклигини айтиб, аёлни ишонтирди. Фирибгарнинг гапларига ишонган она бунга рози бўлди.

Фирибгар аёлнинг соддалигидан фойдаланиб, унинг олдида кимгадир қўнғироқ қилгандек бўлиб, «харажат»нинг баҳосини белгилади. Унга 3000 доллар берса, иши ҳал бўлишини айтди. Пулни уч кундан кечиктирмаслик кераклигини ҳам таъкидлади. Улар ўзаро ваъдалашиб, навбатдаги учрашув кунини белгилаб олди.

Фирибгар аёлдан олган пулни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди, унга берган рақами эса ўчирилган деб берди. Орадан бир ой ўтиб кетди: аёлнинг иши ҳал бўлмади.

Ниҳоят, сабри тугаган она алданиб қолганини тушуниб, фирибгарнинг устидан туман ички ишлар идорасига шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Мазкур воқеа юзасидан барча кўрсатмалар тергов давомида ўз тасдиғини топиб, жиноий ишлар бўйича Юнусобод туман судининг ҳукмига кўра фирибгар Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан айбдор деб топилди ва унга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

Фото: joinfo.ua
Текст: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru