Ўзбекистонда кексалар учун махсус интернет-портал яратилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда кексалар учун махсус интернет-портал яратилади

Ўзбекистонда кексалар учун махсус интернет-портал яратилади

«Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури доирасида қариялар учун махсус «Nuroniy.net» интернет-порталини очиш кўзда тутилган, деб ёзади «Infocom.uz». У «Электрон ҳукумат» ахборот тизими билан интеграциялашган бўлади.

Ушбу лойиҳа доирасида порталнинг тегишли бўлимларига кексалар учун мавжуд бўлган имтиёзлар, пенсия тўғрисидаги ва бошқа қонунчилик, янгиликлар, консультациялар жойланади.

Порталга Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг барча ҳудудий бўлинмалари, «Саховат» уйлари, кексалар учун санаториялар, маданият марказлари, ахборот-ресурс марказлари жалб қилинади.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru