Ўзбекистонда янги болалар тиббий маркази қурилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда янги болалар тиббий маркази қурилади

 Ўзбекистонда янги болалар тиббий маркази қурилади

2016 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 130,5 миллион доллар қийматга эга болалар тиббий маркази қурилиши бошланади. Бу ҳақда "Кун" нашри маълум қилди.

Ўзбекистон ҳукумати апрелнинг охирида Тошкентда қурилиши режалаштирилган тўртинчи даражали кўп тармоқли болалар касалхонасининг қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоботини тасдиқлади.

Ҳужжатга кўра, шифохона 280 ўринга мўлжалланган бўлади. Янги тиббий марказ йилига 1,5 минг жарроҳлик операциясини амалга оширади. Дастлаб бу лойиҳани 2015 йилда амалга ошириш режалаштирилганди. Берилган муддат - икки йил.

Қурилишнинг молиялаштириш ишлари 2014 йилда Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) томонидан тақдим этилган 102,8 миллион доллар ҳажмдаги ҳамда Ўзбекистон томондан - 27,7 миллион доллар пул воситаси орқали рўёбга чиқарилади.

Ҳужжатга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 130582 минг долларга тенг. 109801 минг доллар маблағ қуйидаги мақсадларда сарфланади:
- Машина ва ускуналар - 36173,41 минг доллар;
- Қурилиш-монтаж ишлари - 35384,13 минг доллар;
- Инвестиция давридаги молиявий харажатлар - 294,50 минг доллар.

Лойиҳага биноан шифохона жаҳон стандартларига жавоб берувчи юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланади, мутахассислар Жанубий Кореянинг етакчи клиникаларида малака ошириши кўзда тутилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru