"Қамчиқ" довонида кўчки содир бўлди, қурбонлар бор » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"Қамчиқ" довонида кўчки содир бўлди, қурбонлар бор

 "Қамчиқ" довонида кўчки содир бўлди, қурбонлар бор

2016 йил 4 май куни соат тахминан 14.00 да Наманган вилояти Поп тумани «Қамчиқ» довони ҳудудида кўчки содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

А-373 М-39 автомагистралида содир бўлган кўчки остида иккита автомашина қолиб кетган.

Қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар бор.

Жабрланганларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилган.

Воқеа жойида кўчки билан боғлиқ ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли хизматлар иш олиб боришмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru