22:10 / 23.02.2015
6 922

«Ўзбекистон Почтаси» Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 70 йиллигига бағишлаб почта маркалари ва конвертлар чиқаради

«Ўзбекистон Почтаси» Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 70 йиллигига бағишлаб почта маркалари ва конвертлар чиқаради

«Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастурининг Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги соҳасига доир дастурга биноан, «Ўзбекистон Почтаси» акциядорлик жамияти 1941−1945 йиллардаги уруш якунланганининг 70 йиллиги, фашизм устида эришилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган ўзбекистонликларнинг қаҳрамонлигига бағишлаб почта маркалари ва конвертлар чиқаради, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».

Махсус эсдалик конвертлари ва почта маркалари жорий йилнинг май ойида соҳавий дастур бўйича кўзда тутилган 1941−1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш доирасида муомалага киритилади.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзбекистон Почтаси» Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 70 йиллигига бағишлаб почта маркалари ва конвертлар чиқаради