Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда навбатдаги кучли шамол қачон кузатилишини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда навбатдаги кучли шамол қачон кузатилишини маълум қилди

Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда навбатдаги кучли шамол қачон кузатилишини маълум қилди

Гидрометеорология маркази мутахассислари Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги кучли шамол қачон кузатилишини маълум қилди.

Маълум бўлишича, 14 май, шанба куни Ўзбекистон бўйлаб тезлиги сониясига 17-22 метргачани ташкил қиладиган кучли шамол кузатилади, дейилади "Даракчи" нашрида.

Шу куни қисқа муддатли ёғингарчиликлар ва момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30 даража илиқни ташкил этади.

8 май куни кечқурун республиканинг барча ҳудудларида кучли шамол кузатилди. Оқибатда дарахтлар синиб автомобиллар устига ва йўлнинг қатнов қисмига қулади. Тошкент ҳамда бошқа шаҳарларда электрэнергия ўчиши кузатилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru