Тошкент давлат циркида филлар билан боғлиқ маш-маша чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент давлат циркида филлар билан боғлиқ маш-маша чиқди

Тошкент давлат циркида филлар билан боғлиқ маш-маша чиқди

30 апрелдан эътиборан Тошкент давлат циркида Варшава цирки томошалар намойиш этиб келинмоқда. 6 май куни бўлиб ўтган томошаларда Варшавадан келтирилган филлар қутуриб, ҳатто, аренадан ташқарига чиқиб кетган. Бу ҳақда “Qalampir.uz”га асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда.

Сайтда ёзилишича, томоша вақтида филлар бирдан қутуриб қолган. Цирк ходимлари эса зудлик билан уларни тинчлантиришга ва аренадан олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилишган. Томошабинлар эса бақир-чақир қилиб томоша залини тарк этган.

Тошкент давлат цирки манеж инспектори Фаррух Давлатовнинг вазиятга ойдинлик киритишича, филлар билан боғлиқ томоша ўз ниҳоясига етиб, жониворлар аренадан олиб чиқиб кетилаётганида, улардан бири ўт ўчиргичга тегиб кетади. Натижада қурилмадан тутун чиқади ва бундан филлар безовталаниб, ортга қайтади.

“Одамлар бундан ваҳимага тушмасин деб ўриндиқларидан туриб, тепага чиқишларини илтимос қилдик. Фил ҳеч кимга зарар етказгани йўқ. Назоратчилар филга банан бериб, уни тинчлантиришди ва томоша залидан олиб чиқиб кетишди. Томоша эса яна давом этди”, деб таъкидлаган Фаррух Давлатов.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru