Coca-Cola май ойи охирида Ўзбекистон савдо пештахталарига қайтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Coca-Cola май ойи охирида Ўзбекистон савдо пештахталарига қайтади

Coca-Cola май ойи охирида Ўзбекистон савдо пештахталарига қайтади

Coca-Cola маҳсулотлари шу йилнинг май ойи охиридан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоятлари савдо пештахталарида пайдо бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон агентлиги, ушбу газли ичимликни ишлаб чиқарувчи пойтахт заводи вакилига таянган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда анча машҳур ичимликнинг қуйилиши тўхташига, ёзги мавсумга тайёргарлик кўриш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш талаби сабаб бўлган. Тошкент шаҳридаги заводда ишлаб чиқариш қуввати 25 май куни тўлиқ тикланади.

Нашрнинг ёзишича, гарчи бир қатор мушкулликларга қарамай, Coca-Colaни идишларга қуйиш бутунлай тўхтатилмаган. Улар ҳозирда шиша қадоқларда мижозларга етказиб берилмоқда. Бундан ташқари, завод минерал сув қадоқлашни ҳам давом эттирмоқда.

Американинг Coca-Cola компанияси 2016-2019 йилларда Ўзбекистондаги заводларини модернизация қилишга 35 миллион доллардан кўпроқ сармоя киритиш ниятида. Бугунги кунга келиб, мамлакатда унинг иштирокида 3та қўшма корхона фаолият юритиб келяпти. Тошкент, Урганч ва Намангандаги заводлар 6 хил турли ҳажмдаги қадоқларга маҳсулот қуяди.

Coca-Colaнинг Ўзбекистондаги илк заводи 1994 йили Тошкентда очилган, 1997 йилда эса Урганч ва Намангандаги корхоналари ҳам иш бошлаган эди.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru