Миллий университетга янги ректор тайинланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Миллий университетга янги ректор тайинланди

 Миллий университетга янги ректор тайинланди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетига янги ректор тайинланди. Kun.uz сайтининг университетдаги манбаси хабар қилишича, янги раҳбар жамоага 17 май куни кечқурун таништирилган.

Маълум бўлишича, профессор, ф.м.ф доктори Абдураҳим Абдушукуров университетнинг янги ректорига айланган.

Шу вақтгача математика факультети декани сифатида фаолият кўрсатиб келган Абдушукуров янги лавозимда 1 кун олдин Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига ректор тайинланган Шуҳрат Сирожиддиновнинг ўрнини эгаллади. Абдушукуров факультет деканлигидан олдин ўқув ишлари бўйича проректор сифатида ишлаганди.

Янги ректор Миллий университетнинг Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов 2016 йил 11 май куни «Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори асосида қайта ташкил этилиши фонида тайинланди.

2016 йил 12 май куни университетнинг 98 йиллиги нишонланганди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru