Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси Хитойга ташриф буюрди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси Хитойга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси Хитойга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Ш. Матиев раҳбарлигидаги Бош прокуратура делегациясининг Хитой Халқ Республикасига тажриба алмашиш доирасида ташрифи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Республика Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.

ХХР Олий халқ прокуратурасида Бош прокурор Цао Цзяньмин жаноблари билан бўлган учрашувда икки мамлакат прокуратура органларининг фаолиятига доир долзарб масалалар, шунингдек, идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Хитой суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, шу жумладан, прокуратура фаолиятини такомиллаштириш, прокурорлар мустақиллигининг кафолатларини ошириш ва уларни ихтисослаштириш борасида қилинаётган ишлар билан таништирилди.

ХХР Бош прокурори ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масаласига алоҳида тўхталиб, Хитой прокуратура органларида сўнгги йилларда АКТнинг фаол ривожланиши фаолият очиқлигини таъминлаш, таҳлил самарадорлигини ошириш, жиноят ишлари бўйича тергов ва айблов салоҳиятини яхшилашга ёрдам бериб, ҳар бир прокурорнинг фаолиятини муҳим кўрсаткичлар асосида тўғри баҳолашга имкон яратганини таъкидлаб ўтди.

Делегациянинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида Пекин ва Шандунь провинцияси прокуратураларида ҳам учрашувлар ўтказилиб, операцион (ситуацион) марказ, Прокурорлар Давлат институтининг Шандунь филиали, шунингдек, Шандунь провинцияси прокуратурасининг Криминалистик экспертиза маркази фаолияти билан яқиндан танишилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru