Ўзбекистон чарм-пойабзал ишлаб чиқариш соҳасига 114 млн доллар сармоя киритади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон чарм-пойабзал ишлаб чиқариш соҳасига 114 млн доллар сармоя киритади

Ўзбекистон чарм-пойабзал ишлаб чиқариш соҳасига 114 млн доллар сармоя киритади

"Ўзбекчармпойафзали" уюшмаси 2016-2020 йилларда 114,6 млн долларлик 82 та инвестицион лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Уюшма маълумотларига кўра, 34 та лойиҳа мавжуд қувватларни модернизация қилишга қаратилади, 48 та лойиҳа бўйича эса янги корхоналар ташкил этилади.

Бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши товарбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини 476,6 млн долларгача оширади ва экспорт ҳажми 301,2 млн долларгача ошади.

Хусусан, уюшма Наманганда пойафзал ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Лойиҳанинг қиймати 1,2 млн долларни ташкил қилади. Корхона ишлаб чиқариш қуввати йилига 400 минг жуфт пойабзални ташкил қилади.

Фарғонажа чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ташкил этилади. Лойиҳа қиймати 2 млн долларни ташкил қилади. Корхона ҳар йили 1,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради.

Уюшма маълумотларига кўра, соҳа корхоналари 2016 йилда 484 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштиришмоқда.

Хусусан, корхоналар 8,745 млн жуфт пойафзал ишлаб чиқаришни мўлжаллашмоқда. Экспорт ҳажми 190,5 млн долларни ташкил қилади.

Уюшма 2016 йилда 18 млн долларлик 9 та инвестицион лойиҳани амалга оширмоқчи.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru