Интернетда Тошкентнинг Муқимий кўчаси бўйича ўтувчи янги кўприк макети пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Интернетда Тошкентнинг Муқимий кўчаси бўйича ўтувчи янги кўприк макети пайдо бўлди

Интернетда Тошкентнинг Муқимий кўчаси бўйича ўтувчи янги кўприк макети пайдо бўлди

Тошкентда жорий йилнинг сентябрь ойигача янги халқа йўлида барпо этиладиган учта кўприк пайдо бўлади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Шота Руставели ва Муқимий кўчалари кесишган жойдаги бундай кўприклардан бирининг макетини намойиш қилишди, деб ёзмоқда "Kun.uz" нашри.

Айни вақтда Муқимий кўчасида қурилиш ишлари давом этмоқда. Бу ерда бўлажак кўприкнинг пойдевори қўйилмоқда. Якуний босқичда кўприкнинг бир қисми жойлашадиган Ш.Руставели кўчасидан Бобур кўчасигача давом этувчи янги йўл қурилади.

Учинчи ҳалқа йўли Тошкентнинг марказий қисмида пайдо бўлади, бунинг учун янги Нурафшон кўчасининг Беруний кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача қисмида янги йўлдан фойдаланилади. Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг айтишича, барча ишларни 2016 йилнинг сентябрига якунлаш мўлжалланган. Шунингдек, Бунёдкор шоҳкўчасида (Муқимий кўчаси билан кесишган жойида) ва Оқтепа майдонида ҳам кўприк қурилишлари олиб борилмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru