Фарғоналик 4-синф ўқувчиси Президент Ислом Каримовни мадҳ этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фарғоналик 4-синф ўқувчиси Президент Ислом Каримовни мадҳ этди

Фарғоналик 4-синф ўқувчиси Президент Ислом Каримовни мадҳ этди

Видеолавҳада Фарғона вилояти Қува туманидаги 64-умумтаълим мактабининг 4“А” синф ўқувчиси Маҳсума Абдулаҳадова Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга атаб ёзган шеърини мадҳ этган, дейилади "Кун" нашрида.

Жажжи беғубор қалб эгаси Маҳсума Абдулаҳадова ўқиган шеърни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

“Меҳмон бўлиб келинг қишлоғимизга,
Бир пиёла чой устида суҳбат қурамиз.
Тинч, осуда ҳаёт қуриб бергансиз.
Келажак ҳақида ўйлар сурамиз.

Сочингиз оқига ҳавасим келди,
Алмашгум сочимнинг толаларини.
Бизни деб кўзингиз нурлари кетди
Берсайдим кўзимнинг қораларини.

Бутун бир дунёга ҳали кўрасиз,
Ўзбекнинг кимлигин эслатиб қўяй.
Ўшал Амриқою Европаликни,
Лол бўлиб ёқасин тутганда кўрай.

Ҳали катта бўлай, Ислом бобожон,
Сиз учун атайлаб достон битаман.
Кашталаб бу байтни ажиб матога.
Юз ёшингизда сизга ҳадя этаман”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru