Тошкент дўконларидаги қаймоқлардан ичак таёқчалари топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент дўконларидаги қаймоқлардан ичак таёқчалари топилди

 Тошкент дўконларидаги қаймоқлардан ичак таёқчалари топилди

Тошкент шаҳрида, маҳаллий ишлаб чиқарувчига тегишли қаймоқ таркибидан юқумли касаллик келтириб чиқарувчи ичак таёқчалари аниқланган. Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилмоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Қўмитага кўра, Тошкент фуқароси Себзор кўчасидаги SUNDAY супермаркетидан қаймоқ харид қилиб, уни бактериологик таҳлил учун Олмазор тумани санитар-эпидемиология назорати марказига тақдим қилган.

Ўтказилган таҳлил натижасида эса, топширилган намунада ичак таёқчаси борлиги аниқланган. Бу масала зудлик билан Давлат рақобат қўмитаси томонидан «Дарвоза савдо» МЧЖ ва маҳсулотни ишлаб чиқарган «Хосиятли қут-барака» МЧЖ ҳамкорлигида ижобий ҳал этилган.

Амалга оширилган чоралар натижасида, супермаркетлар ва савдо мажмуалари пештахталаридаги хавфли маҳсулотлар савдодан олиб ташланган.

Санэпидназорати маркази, ўз навбатида, «Хосиятли қут-барака» МЧЖда оператив текширувларни ўтказиб, унинг фаолиятини тўхтатган. Бундан ташқари, жамият раҳбариятига нисбатан маъмурий жарима солинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru