Афсонавий Амир Темур кўпригининг янги қиёфаси (ФОТО) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Афсонавий Амир Темур кўпригининг янги қиёфаси (ФОТО)

 Афсонавий Амир Темур кўпригининг янги қиёфаси (ФОТО)

Қарши шаҳрида Буюк Амир Темур томонидан барпо этилган кўприк қайтадан реконструкция қилинди. 5 июнь куни кўприк ва унинг атрофида барпо этилган хиёбон Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар қилади.

Президентимиз Ислом Каримов 2015 йил 30 июнь куни вилоятга ташрифи чоғида мазкур масканни халқимиз дам оладиган гўзал ва замонавий хиёбонга айлантириш бўйича зарур тавсиялар берган. Ўтган қисқа вақт ичида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Қашқадарё дарёсида учта тўғон қурилди. Қирғоқ бўйидаги эски бинолар ўрнида гўзал хиёбон бунёд этилди. Дарё соҳили бўйлаб кемалар тўхтайдиган тўртта жой қурилиб, ёритиш устунлари ўрнатилди. Бу ерда 51 катамаран, 2 туристик катер ва 4 аттракцион хизмат қилади.

Дарё қирғоғи бўйлаб 14 коттеж, 4 кафе-бар, болалар майдончалари, 4 сунъий қопламали спорт майдончаси барпо этилди.

Қадимда Қашқадарё дарёсининг икки қирғоғини боғлаган мазкур кўприк 700 йиллик тарихга эга. Ўрта асрларда Насаф орқали Эрон ва Ҳиндистонни Европа билан бирлаштирувчи муҳим карвон йўллари ўтган.
 Афсонавий Амир Темур кўпригининг янги қиёфаси (ФОТО)

Янгиланган кўприк ва унинг атрофида барпо этилган кўркам сайилгоҳ нафақат мамлакатимиз аҳолиси, балки чет эллик сайёҳларнинг ҳам севимли масканига айланиши табиий.
 Афсонавий Амир Темур кўпригининг янги қиёфаси (ФОТО)

 Афсонавий Амир Темур кўпригининг янги қиёфаси (ФОТО)

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru