Ўзбекистонда Туркиядан қалбаки доллар олиб келаётганлар ушланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда Туркиядан қалбаки доллар олиб келаётганлар ушланди

 Ўзбекистонда Туркиядан қалбаки доллар олиб келаётганлар ушланди

Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари мамлакатга қалбаки долларлар олиб кираётган гуруҳни қўлга олди, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги ходими РИА “Новости” ахборот агентлигига, дейилади "Кун" нашрида.

"Ўзбекистоннинг Туркиядан қалбаки долларлар етказиш контрабанда каналини ташкил этган 4 нафар фуқароси қўлга олинди", деб маълум қилди манба. Унинг айтишича, қўлга олинганлар Туркияга сафарларидан бирида уларга Ўзбекистонда қалбаки валютани ўтказиш таклифини билдирган собиқ ҳамюртлари билан жиноий алоқа ўрнатганлар.

ИИВ маълумотларига кўра, тезкор-қидирув тадбирлари давомида 100 ва 50 долларлик банкноталарда 50 минг доллардан кўпроқ қалбаки доллар контрабанда қилингани ўрнатилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.

Бу Ўзбекистонда охирги вақтда юз берган иккинчи шундай ҳолатдир. Февралда Андижон вилоят суди 3 нафар ўзбекистонликдан иборат жиноий гуруҳни қалбаки валюта контрабандаси каналини йўлга қўйганлик учун 5 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум этганди. Бу ҳолатда ҳам 50 минг доллардан кўпроқ ҳажмдаги валюта Туркиядан олиб кирилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru