ОАВ: EgyptAir самолёти портлаш хавфи туфайли Ўзбекистонга шошилинч қўнишни амалга оширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОАВ: EgyptAir самолёти портлаш хавфи туфайли Ўзбекистонга шошилинч қўнишни амалга оширди

ОАВ: EgyptAir самолёти портлаш хавфи туфайли Ўзбекистонга шошилинч қўнишни амалга оширди

EgyptAir авиакомпаниясининг Қоҳирадан Пекинга рейсни амалга ошираётган самолёти бортда бомба борлиги ҳақидаги хабар туфайли Ўзбекистонга қўнишга мажбур бўлган. Бу ҳақда РИА Новости авиакомпанияга асосланган ҳолда хабар тарқатган, дейилади "Кун" нашрида.

Баҳрайндаги "Аль-Васат" нашри хабарига кўра, ҳукумат самолёт бортида бомба борлиги ҳақида аноним маълумот олгач, самолётни Ўзбекистондаги аэропортлардан бирига шошилинч равишда қўндиришга қарор қилинган.

Айни вақтда текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru