"Ўзбекистон ҳаво йўллари" бортида бомба борлиги гумон қилинган EgyptAir самолёти Урганчга қўнгани ҳақида хабар берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" бортида бомба борлиги гумон қилинган EgyptAir самолёти Урганчга қўнгани ҳақида хабар берди

 "Ўзбекистон ҳаво йўллари" бортида бомба борлиги гумон қилинган EgyptAir самолёти Урганчга қўнгани ҳақида хабар берди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Қоҳирадан Пекинга учиш вақтида бортида бомба борлиги ҳақидаги хабардан кейин Ўзбекистонга шошилинч равишда қўнган EgyptAir самолёти ҳақида расмий маълумот берди, дейилади "Кун" нашрида.

Хабарда айтилишича, бу самолёт Урганчдаги аэропортга мажбуран қўнган. Айни вақтда барча йўловчилар ва экипаж аъзолари хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Самолёт бортида 118 йўловчи ва экипажнинг 17 аъзоси бўлган. Самолётни текшириш ишлари олиб борилмоқда.

"8 июнь куни тонгида EgyptAir авиакомпаниясига тегишли, Қоҳирадан Мисрга учаётган А-330-220 лайнери бортида бомба борлиги гумон қилингани ҳақида хабар келиб тушди.

Шу туфайли қилинган мурожаат асосида соат 8:00да мисрликлар самолёти Урганч аэропортига шошилинч равишда қўндирилди.

Айни вақтда бортдаги 118 йўловчи ва экипажнинг 17 аъзоси эвакуация қилиниб, хавфсиз жойга олиб ўтилган. Ҳаво кемасида текширув ишлари ўтказилмоқда", дейилган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" матбуот хизмати хабарида.
 "Ўзбекистон ҳаво йўллари" бортида бомба борлиги гумон қилинган EgyptAir самолёти Урганчга қўнгани ҳақида хабар берди

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru