Пойтахтимизда UnionPay ҳалқаро пластик карталарига хизмат кўрастиш йўлга қўйилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Пойтахтимизда UnionPay ҳалқаро пластик карталарига хизмат кўрастиш йўлга қўйилмоқда

Пойтахтимизда UnionPay ҳалқаро пластик карталарига хизмат кўрастиш йўлга қўйилмоқда

Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан Тошкент шаҳридаги савдо-хизмат кўрсатиш корхоналарида UnionPay International ҳалқаро тўлов тизими эквайринги ишга туширилди. Бу ҳақда UzCard.uz хабар берди.

Куни-кеча “Тошкент” универмагида UnionPay International пластик карталари асосида биринчи транзакция ўтказилди.

Барча савдо мажмуаларидаги POS-терминаллар орқали UnionPay International ҳалқаро тўлов тизими пластик карталарини (чипли ва магнит лентаси мавжуд бўлган) транзакция орқали қабул қилиш мақсадида дастурий таъминлаш йўлга қўйилган.

Ягона умумреспублика процессинг маркази келажакда UnionPay International ҳалқаро тўлов тизими пластик карталарига хизмат кўрсатувчи терминаллар дислокацияси рўйхатини www.uzcard.uz сайтида жойлаштиришни режалаштирган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru