Евро-2016 ўйинларини UzReport TV орқали Ўзбекистондаги барча ҳудудларда кузатиш имкони пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Евро-2016 ўйинларини UzReport TV орқали Ўзбекистондаги барча ҳудудларда кузатиш имкони пайдо бўлди

Евро-2016 ўйинларини UzReport TV орқали Ўзбекистондаги барча ҳудудларда кузатиш имкони пайдо бўлди

Футбол бўйича Европа чемпионатига (Евро-2016) Ўзбекистондаги кенг аудияториянинг катта қизиқишини инобатга олган ҳолда UzReport TV телеканали мазкур мусобақани эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди ва ҳозирда Евро-2016 баҳслари тўғридан-тўғри намойиш қилинмоқда. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Кўплаб футбол мухлисларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, UzReport TV телеканали Евро-2016 ўйинларини 17 июндан бошлаб Ўзбекистондаги ҳудудий телеканалларда ретрансляция қилиш бўйича ЎEОАВМА билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.

Шу тариқа Евро-2016 ўйинларини энди қуйидаги ҳудудий телеканаллар орқали томоша қилиш мумкин бўлади: «Мулоқот ТВ» (Қўқон), «Рухсор ТВ», «Марғилон ТВ» (Марғилон), «Жиззах ТВ» (Жиззах), СТВ (Самарқанд), «Истиқлол ТВ» (Бухоро), «Насаф ТВ» (Қарши), «Ишонч ТВ» (Термиз), «Элликқалъа ТВ» (Қорақалпоғистон).

Бу ҳолат вилоятлардаги мухлислар учун Евро-2016 баҳсларини нафақат сунъий йўлдош орқали ёки IPTV хизматидан фойдаланган ҳолда, балки маҳаллий телеканаллар орқали ҳам томоша қилиш имкониятини тақдим қилади.

Ўзаро келишувга кўра ҳудудий телеканаллар ҳар куни соат 23:45да бошланадиган ўйинларни тўғридан-тўғри ретрансляция қилади. Соат 20:45да бошланадиган учрашувлар эса тунги соат 01:45да ёзиб олинган ҳолда намойиш қилинади.

UzReport TV телеканали Евро-2016 турниридан 58та ўйинни трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олган. Бунда 45 та ўйин тўғридан-тўғри трансляцияда, гуруҳ ўйинларининг бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтадиган 6та учрашуви ёзиб олинган ҳолда, гуруҳ босқичидан кейинги 7та ўйини (чорак финаллар, ярим финаллар ва финал) қўшимча такрорлари билан кўрсатилади.

Айни пайтда телеканални Ўзбекистон кабел телевидениеси (ЎКТ), “UzDigital TV”, “Stars TV”, “IPTV”, “Водий Садоси Ёшлар телерадиокомпанияси” (ЁТРК) абонентлари ҳамда www.mediabay.tv интернет-ресурси фойдаланувчилари кўришлари мумкин.

2015 йилнинг 1 декабридан бошлаб телеканал сунъий йўлдош орқали намойиш қилина бошланди ва уни сунъий йўлдош антенналари эгалари ҳам Ўзбекистон ҳудудида, ҳам Евроосиёнинг бошқа мамлакатлари ҳудудида кўришлари мумкин.

UzReport TV телеканали сигналини қабул қилиш учун техник кўрсаткичлар

Сунъий йўлдош — «Ямал 401», Ku диапазонининг 90 даража шимолий нури;
Қабул частотаси — 11,505705 ГГц;
Символ тезлиги — SR = 2280 ksps;
Модуляция — DVB-S QPSK 1/2;
Қабул поляризацияси — вертикал;
Ажрата олиш ўлчами — стандарт (720 x 576i);
Компрессия — MPEG-4;
Тавсия қилинган антенна диаметри — 100 сантиметрдан ортиқ.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru