Тошкентда аҳолига ижтимоий кўмак берувчи янги марказ ўз фаолиятини бошлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда аҳолига ижтимоий кўмак берувчи янги марказ ўз фаолиятини бошлайди

 Тошкентда аҳолига ижтимоий кўмак берувчи янги марказ ўз фаолиятини бошлайди

Тошкентда 28 июнь куни аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб қувватлаш мақсадида Республика нодавлат-нотижорат ташкилоти бўлмиш Intilish ахборот-ўқув маркази қошида ижтимоий кўмак маркази очилади, дейилади "Кун" нашрида.

Марказ очилиши DVV International’нинг (Германия ассоцициясининг жаҳондаги миллий Университетлар билан халқаро ҳамкорлик институти) «Уйга тўлақонли ҳаёт билан қайтиш» лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади.

Марказ аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламига психологик ва юридик кўмак кўрсатади. Бундан ташқари, улар билан кадрлар тайёрлаш борасида ҳам ҳамкорлик қилинади.

Лойиҳа ўзида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшовчи 1200 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли вакилини қамраб олади. Улар орасида қамоқдан озод қилинганлар, гиёҳванд моддаларига боғланиб қолганлар, ОИТС билан касалланганлар, сил билан оғриганлар ва бошқа беморлар бор.

Ҳозирда лойиҳанинг молиявий масалалари билан Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги шуғулланмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru