Тошкентдаги “Mega Planet”да ёнғин чиқди. Супер маркет ёпиб қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги “Mega Planet”да ёнғин чиқди. Супер маркет ёпиб қўйилди

Тошкентдаги “Mega Planet”да ёнғин чиқди. Супер маркет ёпиб қўйилди

Бугун, 28 июнь куни Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган “Mega Planet” савдо мажмуасида ёнғин келиб чиқди. Ёнғин ҳақидаги хабарлар интернетдаги ижтимоий тармоқларда, хусусан, Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳида тарқалди. Гуруҳ аъзолар хабарларга ёнғин билан боғлиқ суратларни илова қилишди. Бундан ташқари, You Tube’га ҳам бинонинг ташқарисидан олинган видео жойлаштирилди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

Видеода савдо мажмуаси тепаси қора тутун билан бурканаганини акс этган. Ёнғин “Mega Planet”нинг тўртинчи қаватидаги Fast Food’да келиб чиққани айтилмоқда. Бунга электр симларининг бир-бирига қисқа туташуви сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Жабрланганлар ва жароҳат олганлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. Маълумотларга қараганда, супермаркет ёпиб қўйилган. Ойнаванд эшикларга эса “Тозалик куни” деб ёзиб қўйилган.

“Qalampir.uz” мухбири “Mega Planet” мажмуаси маъмурияти билан боғланди. Гашакни кўтарган ходим, ёнғин чиққани ҳақидаги хабарлар рост эканини, дўкон икки соатдан сўнг яна очилишини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Юнусободнинг марказида жойлашган мазкур супермаркет 2011 йилнинг 11 декабрида фаолиятини бошлаган. Унинг биринчи қаватида озиқ-овқат, маиший техника ва заргалик буюмлари, иккинчи қаватда аёллар ва эркаклар либослари, учинчи қаватдан кинотеатр ва болалар ўйингоҳлари, тўртинчи қаватда эса кафе ва ресторанлар жойлашган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru