Рамазон ҳайити номози вақтлари эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Рамазон ҳайити номози вақтлари эълон қилинди

Рамазон ҳайити номози вақтлари эълон қилинди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича қарорни имзолаган эди. Унга кўра, 6 июль июн санаси Рамазон ҳайитининг биринчи куни, дам олиш куни деб белгиланди.

Бугун, 4 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Республика бўйлаб барча масжидларда рамазон ҳайити номозларини ўқиш бўйича расмий ахборотни эълон қилди.

Ахборотда келтирилишича, Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳайит намози 2016 йил 6 июль, чоршанба куни эрталабки соат 05:15 да ўқилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади.

Манба: Qalampir.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru