Қарши–Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми қулади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қарши–Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми қулади

Қарши–Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми қулади

A380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» автойўлининг 185-километридаги кўприкнинг бир қисми қулади. Кўприк Аму-Бухоро канали устидан ўтган бўлиб, Қоровулбозор–Бухоро йўналишида жойлашган эди. Бу ҳақда, «Uz24» асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.

Воқеа жойидан олинган фотосуратлар 16 июль кечаси ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Маълум бўлишича, кўприкнинг беш тирагичи оралиқларидан бири тушиб кетган, бунинг оқибатида 1961 йилда қурилган иншоотнинг тўсинлари қулаган.
Қарши–Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми қулади

Енгил автомашиналар кўприк устидан ҳаракатланишда давом этади, юк машиналари эса уни айланиб ўтиб, 25 километр ортиқча йўл босади. Таъмирлаш ишлари тез орада якунланиши айтилмоқда.

Халқаро аҳамиятга молик A380 автойўли Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистондан ўтиб, Қозоғистонда якунланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru