Ўзбекистонда охирги ярим йилда 14800та оила барбод бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда охирги ярим йилда 14800та оила барбод бўлди

Ўзбекистонда охирги ярим йилда 14800та оила барбод бўлди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2016 йилнинг ўтган ярим йиллиги бўйича демографик ҳолатига доир асосий кўрсаткичларни эълон қилди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

2016 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистондаги ФҲДЁ органлари томонидан 92,4 мингта никоҳ тузилиши ва 14,8 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган. Республика бўйича никоҳ тузиш коэффициенти 5,9 промиллени, никоҳдан ажралиш коэффициенти эса 0,9 промиллени ташкил этган

2016 йилнинг январь-июнь ойлари даврида республика бўйича кўчиб келганлар сони 72,0 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 84,4 минг кишини ташкил этди. Миграция салдоси минус 12,4 минг кишини ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2015 йилнинг мос даврига нисбатан 1,0 минг кишига кўпайди (2015 йилда минус 13,4 минг киши бўлган).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru