Ўзбекистонда 6 ой давомида 3700та бир ёшгача бўлган норасида вафот этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда 6 ой давомида 3700та бир ёшгача бўлган норасида вафот этди

Ўзбекистонда 6 ой давомида 3700та бир ёшгача бўлган норасида вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2016 йилнинг ўтган ярим йиллиги бўйича демографик ҳолатига доир асосий кўрсаткичларни эълон қилди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2016 йил 1 июль ҳолатига 31807,0 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 231,7 минг кишига ёки 0,7 фоизга ўсган. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16110,0 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 15697,0 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 49,4 %) ташкил этмоқда.

Туғилиш. Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январь-июнь ойларида 318,0 минг нафар бола туғилиб, мос равишда туғилиш коэффициенти 20,2 промиллени ташкил қилди (2015 йилда 20,2 промилле бўлган).

Ўлим. 2016 йилнинг январь-июнь ойларида 73,9 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда ўлим коэффициенти 4,7 промиллени ташкил этди.

Рўйхатга олинган жами ўлганларнинг 59,7 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,6 фоизи ўсимталардан, 5,5 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 6,3 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 5,6 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан вафот этган.

2016 йилнинг январь-июнь даври мобайнида 3,7 мингта 1 ёшгача бўлган болалар ўлими қайд этилди ва гўдаклар ўлими коэффициенти 10,0 промиллени ташкил этди. Рўйхатга олинган 1 ёшгача ўлган жами болаларнинг 53,5 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 24,4 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 10,2 фоизи туғма аномалиялардан, 3,0 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан вафот этган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru