Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,8 фоизга ўсди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,8 фоизга ўсди

Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,8 фоизга ўсди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикасини 2016 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини эълон қилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

Унда келтирилишича, 2015 йилнинг биринчи ярмига нисбатан ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,8 фоиз, саноат 6,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги 6,8 фоиз, чакана савдо айланмаси 14,1 фоиз ўсди.

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган фаол инвестиция сиёсатининг амалга оширилиши ўзлаштирилган капитал қўйилмалар ҳажмини 11,8 фоиз ва пудрат-қурилиш ишлари ҳажмини 17,5 фоизга ошириш имконини берди.

Жорий йил бошидан буён 2016-2020 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури доирасида 6500 та сервис объектлари ташкил этилгани хизматлар ҳажмининг 12,9 фоиз ва ялпи ички маҳсулот таркибида хизматлар улушини 2015 йил биринчи ярмидаги 57,1 фоиздан 57,6 фоизгача ошириш имконини берди.

Юқори иқтисодий ўсиш суръатларига ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси, давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицити ва 2,5 фоизни ташкил қилган инфляция даражасининг пастлигини ифода этган макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш орқали эришилди.

Ўзбекистон Республикасини 2016 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари

(2015 йилнинг шу даврига нисбатан фоиз ҳисобида)

Кўрсаткичлар
Ўсиш суръатлари

Ялпи ички маҳсулот
107,8

Саноат
106,7

Чакана савдо айланмаси
114,1

Қурилиш ишлари
117,5

Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми
111,8

Қишлоқ, ўрмончилик ва балиқчилик хўжалиги
106,8

Жами хизматлар
112,9

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru