Тошкентда 29 июль куни ёғингарчилик ва кучли шамол кузатилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда 29 июль куни ёғингарчилик ва кучли шамол кузатилади

Тошкентда 29 июль куни ёғингарчилик ва кучли шамол кузатилади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 июль, жума куни ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг тезлиги кучайиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» марказига асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Хабар беришларича, жума кунига ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +13…+18 даража, Тошкент шаҳрида +20…+22 даража, мамлакатнинг қолган ҳудудларида эса +23…+25 даража илиқ бўлади.

29 июль куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +20…+25 даража илиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +28…+33 даража, Тошкент шаҳрида +32…+34 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Шу куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +32…+37 даража, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса +33…+38 даража иссиқ бўлиши мумкин.

«Ўзгидромет» ахборотига кўра, 29 июлга ўтар кечаси ва 29 июль куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг тезлиги эса сониясига 17—20 метргача кучайиши эҳтимоли бор.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru