14:30 / 03.03.2015
13 360

Раҳматилла Мирзаевни ўлдирган шахс қўлга олинди

Раҳматилла Мирзаевни ўлдирган шахс қўлга олинди

2015 йил 2 март куни ўз ҳовлисида ўлдириб кетилган таниқли диктор Раҳматилла Мирзаевнинг қотили қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 61 ёшли Мирзаевнинг жасади 2015 йил 2 март куни Зангиота туманидаги Чиғатой-Оқтепа қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган ўз ҳовлисидан топилган. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қотил қўлга олинган. У Зангиота туманининг Чувалачи қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 21 ёшли йигит бўлиб чиқди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари вақтида марҳумнинг уйидан ашёвий далиллар топилган. Гумонланувчи ички ишлар бўлимига олиб борилган. Ҳозирда тергов ушбу жиноятнинг содир этилиши сабабларини ўрганмоқда.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Раҳматилла Мирзаевни ўлдирган шахс қўлга олинди