Тошкентда канализация қувурлари орқали уйларни ўмараётган жиноятчи қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда канализация қувурлари орқали уйларни ўмараётган жиноятчи қўлга олинди

Тошкентда канализация қувурлари орқали уйларни ўмараётган жиноятчи қўлга олинди

Тошкентда канализация қувурлари орқали ҳаракат қилиб, ўндан ортиқ уйда ўғрилик қилган жиноятчи қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».

Миробод туманида сантехник бўлиб ишлаган жиноятчи нафақат кўпқаватли уйларнинг канализация қувурлари жойлашувидан, балки хонадонлар соҳибларининг моддий аҳволидан ҳам хабардор бўлган. Кичик бўйли ва озғин эркак бино ертўласи ёки томидан қувурга осонлик билан тушиб, уйларга ҳам осонлик билан кириб олган.

У ҳар сафар уйлардан пуллар, заргарлик буюмлари, ноутбук, фотоаппарат, мобил телефон каби кичик электроника воситаларини ўмарган, баъзида эса теридан ишланган кийимлар, бренд фирмалар оёқ кийимлари, қиммат спорт кийимларини ҳам ўғирлаб кетган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларининг сўзларига кўра, жиноятчи «тоза» ишлаган: бармоқ излари қолдирмаган, овоз чиқармасдан ишлаган, асосийси уни сантехник сифатида танийдиган қўшнилари орасида шубҳа уйғотмаган. Ўғри навбатдаги жиноят вақтида, канализация қувуридан томга чиққан вақтда далил билан қўлга олинган. Ушбу иш юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru