13:19 / 05.03.2015
6 670

Тошкентда ўғирланган “Спарк” русумли автомобили ўғриси қўлга олинди

Тошкентда ўғирланган “Спарк” русумли автомобили ўғриси қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИБ навбатчилик хизматига пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаролардан бири томонидан шахсий “Спарк” русумли автомобили ўғрилангани тўғрисида хабар келиб тушган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, фуқаро “Дўстлик” метроси яқинидаги автомобиллар тўхташ жойида машинасини қолдирган. Бироз ўтиб у машинасини жойида эмаслигидан хабар топган.

Ушбу шикоятдан кейин барча ҳудуд ҳуқуқ-тартибот идораларига “қўлга олиш” режаси бўйича кўрсатмалар берилган. Видеокузатувлар натижасида Чилонзор туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро машина ўғриси экани аниқланган.

Жиноят содир этган фуқаро жавобгарликка тортилди. Автомобил эса қонуний эгасига қайтарилди, деб ёзади вазирлик матбуот хизмати.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда ўғирланган “Спарк” русумли автомобили ўғриси қўлга олинди