«Ўзбекистон почтаси» интерактив хизматларни жорий қилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ўзбекистон почтаси» интерактив хизматларни жорий қилмоқда

«Ўзбекистон почтаси» интерактив хизматларни жорий қилмоқда

Айни пайтда почта алоқасининг 1720 та объекти, жумладан 884 та чекка бўлимлар корпоратив компьютер тармоғига уланган.

Тармоқ почта бўлимлари ходимлари учун «Электрон пул ўтказмалари», «Пенсиялар ва нафақалар тўловини ҳисоблаш ва назорат қилиш», «Рўйхатга олинаётган почта жўнатмаларини мониторинг қилиш», «Тўловларни қабул қилиш» автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек «Ўзбектелеком» АК ва «Ўзбекэнерго» ДАК биллинг тизимларидан фойдаланиш имконини яратади.

2014 йилда ҳудудий филиалларда автоматлаштирилган обуна тизими жорий қилина бошланди ва бугунги кунга келиб унга почта алоқасининг 385 та объекти уланган, деб хабар қилади «Ўзбекистон почтаси» АЖ сайти.

Шу билан бирга, Ягона портал ва Pochta.uz веб-сайти орқали хизмат кўрсатиш бўйича ишлар ҳам давом эттирилмоқда.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru