ДТМ жавоблари қачон чиқишига ойдинлик киритилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ДТМ жавоблари қачон чиқишига ойдинлик киритилди

ДТМ жавоблари қачон чиқишига ойдинлик киритилди

Маълумки, 1 август куни республикамиз олий ўқув даргоҳларида тест синовларини топширган абитуриентаримиз ДТМ жавоблари эълон қилинишини интизорлик билан кутишмоқда. Ижтимоий тармоқларда жавоблар аллақачон чиқиб бўлгани ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда, деб ёзади "Кун" нашри.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида баъзи олий таълим муассасаларига қўнғироқ қилинди ва шу савол билан мурожаат қилинди.

Олинган маълумотларга кўра, эртага 20 август куни олий ўқув даргоҳларида ДТМ жавоблари расман маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 19 август соат 12:00 ҳолатига ДТМ томонидан тест жавоблари қачон чиқишига доир расмий маълумот берилганича йўқ...

2015 йили тест имтиҳонлари натижалари олийгоҳларда 20 август куни расман эълон қилинган. 2014 йилда эса натижалар 16 август куни маълум қилинган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru