Лола Каримова-Тилляева: “Самимий ва чин дилдан чиққан тилаклар отамнинг шифо топишларида ёрдам бермоқда” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Лола Каримова-Тилляева: “Самимий ва чин дилдан чиққан тилаклар отамнинг шифо топишларида ёрдам бермоқда”

Лола Каримова-Тилляева: “Самимий ва чин дилдан чиққан тилаклар отамнинг шифо топишларида ёрдам бермоқда”

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали Президент Ислом Каримовнинг саломатлиги билан боғлиқ гап-сўзларга ойдинлик киритиб, одамлардан турли бўҳтонларга ишонмасликни илтимос қилган эди.

Бугун, 31 август куни Лола Каримова-Тилляева яна Ўзбекистон халқига юзланди. Ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчилар орқали бутун Ўзбекистон аҳлини Ўзбекистон Республикаси Мутақиллигининг 25 йиллиги билан муборакбод этган Каримова-Тилляева одамларга миннатдорчилик билдирди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" нашри.

“Азиз юртдошлар, сизларни барчамиз учун қадрли айём – Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни билан чин кўнгилдан муборакбод этаман. Мен бизнинг бағрикенг, меҳнаткаш ва ниҳоятда иқтидорли халқимизга бахт-саодат ва фаровонлик тилайман. Саҳоватли она заминимизда ҳамиша тинчлик ва хотиржамлик барқарор бўлсин. Она Ватанимизда асрлар оша мавжуд бўлган бағрикенглик, турли миллат ва динлар вакиллари орасидаги ўзаро ҳурмат ва эҳтиромга асосланган муносабатлар ҳамиша сақланиб қолишига тилакдошман.

Азизлар, ушбу фурсатдан фойдаланиб, мен барчангизга Президентимизнинг тез шифо топишларини истаб билдирган самимий тилаклар ва эзгу ниятларингиз учун чин қалбимдан ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Бу бизлар учун жуда аҳамиятлидир. Ушбу ниҳоятда самимий ва чин дилдан чиққан тилаклар ва сўзлар отамнинг шифо топишларида ёрдам бермоқда, деб ишонаман. Сизларга катта раҳмат, азизлар”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.

Дарҳақиқат, бугун кўча кўйда бўладими ёки ижтимоий тармоқлардами одамлар тилида фақат бир гап: Президентнинг тани соғ, боши омон бўлсин. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ёшларининг ёзиб қолдираётган тилаклари, Президент шаънига битилгани шеърларини ўқиган кишининг қалби ғурур ва ифтихорга тўлади. Президент Ислом Каримовнинг соғайиб, оёққа туришини кутаётган миллионлаб кексаю ёш саҳардан қўлини дуога очаркан, юртга тинчлик, юртбошига омонлик тиламоқда. Чин дилдан қилинган ниятлар эса албатта, ижобат бўлади!

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Islom Karimov

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru