Президент Ислом Каримовнинг Фармони билан Шуҳрат Узоқов янги лавозимга тайинланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Президент Ислом Каримовнинг Фармони билан Шуҳрат Узоқов янги лавозимга тайинланди

Президент Ислом Каримовнинг Фармони билан Шуҳрат Узоқов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 августдаги Фармонига асосан, Баҳодир Абдуллаевич Зиляев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати берган маълумотга асосланиб "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Шунингдек, Президент Ислом Каримовнинг 2016 йил 26 августдаги Фармонига асосан, Шуҳрат Шарапович Узоқов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган. Шу муносабат билан Узоқов эгаллаб турган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru