Ўзбек-қирғиз чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала текширувлари ўтказилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбек-қирғиз чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала текширувлари ўтказилди

Ўзбек-қирғиз чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала текширувлари ўтказилди

24-29 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала текширувларини ўтказишди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Учрашувлар ва музокаралар якунларига кўра қўшма протокол имзоланди. Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг ўтиш чизиғи борасидаги мавжуд масалаларга томонлар учун мақбул ечим топиш мақсадида дала текширувларини давом эттиришга келишиб олинди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru